Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
– „Ўз қўллари билан китоб ёзиб, сўнгра (озгина қийматга сотиш учун): «Бу китоб Оллоҳ ҳузуридан келди» дейдиган кимсаларнинг ҳолига вой бўлсин“, [2:79]
ёки:
إِنَّ اللَّهَ لاَ يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُوا مَا بِأَنفُسِهِمْ
– „Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Оллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас“, [13:11]
ёки:
مَنْ يَعْمَلْ سُوءًا يُجْزَ بِهِ
– „Кимки ёмон амал қилса, жазосини олур“, [4:123]
ёки:
الْيَوْمَ تُجْزَى كُلُّ نَفْسٍ بِمَا كَسَبَتْ
– „Бу Кунда ҳар бир жон ўзи қилган иш-амали билан жазоланур“, [40:17]
ёки:
قَالَ رَبِّ ارْجِعُونِي ۩ لَعَلِّي أَعْمَلُ صَالِحًا
– „«Парвардигор, мени (яна ҳаётга) қайтаринглар. Шояд, мен қолган умримда яхши амал қилсам», деб қолур“. [23:99-100]
Ўзларининг бу раъйларига хилоф бўлган оятларни таъвил қилишарди:
وَاللَّهُ خَلَقَكُمْ وَمَا تَعْمَلُونَ
– „Ҳолбуки сизларни ҳам, қилиб олган бутларингизни ҳам Оллоҳ яратган-ку!“ [37:96]
ёки:
اللَّهُ خَالِقُ كُلِّ شَيْءٍ
– „Оллоҳ барча нарсани яратгувчидир“. [13:16]
Буларнинг ҳаммасидан феълларни яратиш масаласидаги ўзлари эътиқод қилган раъйга боришарди. Яъни, инсон ўз феълларини ўзи яратади ва у бирор ишни қилишга ва қилмасликка қодирдир. Бу масала ва унинг фуруот (жузъ)ларида мутакаллимлар манҳажида юриш натижасида, феълларни яратишдан таваллуд масаласи пайдо бўлди. Мўътазилалар банданинг феъллари ўзи учун махлуқ, деб қарор қилганлари учун ундан шундай савол келиб чиқди. Инсоннинг ишларидан пайдо бўладиган амаллар ҳақида нима дейсиз? У ҳам инсоннинг яратишиданми ёки Оллоҳнинг яратишиданми? Бу амаллар урилган одам ҳис қиладиган оғриқ каби ёки инсоннинг феълидан бир нарса учун ҳосил бўладиган таъм, ёки пичоқдан ҳосил бўладиган кесиш, ёки лаззат, соғлиқ, шаҳват, ҳарорат, совуқ, ҳўллик, қуруқлик, қўрқоқлик, шижоат, очлик, тўйиш ва бошқа нарсалар... Улар айтдики, буларнинг ҳаммаси инсон феълидан, чунки инсон шу феълни қилаётган пайтида уни ўзи яратди. Бу инсон феълидан пайдо бўлган нарса. Демак, бу унинг учун махлуқдир.
Мана бу «қазо ва қадар» масаласи ва ундаги мўътазилаларнинг раъйи. Унинг мазмуни - инсон ўз феълига ихтиёрли эканлиги ва нарсаларда пайдо
42-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|